Сайт тест режимида ишламоқда

Дарс соатлари қандай кўрсаткичларга кўра тақсимланади?

6 март 2023 йил
image

Мазкур саволга Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Юридик бўлими ходимлари жавоб берди.

 

Дарс соатлари ўқитувчиларнинг кўрсаткичларига қараб тақсимланади:

халқаро олимпиадалар ғолибларини тайёрлаган ўқитувчилар;

ўқитувчи бўлиб ишлаётган халқаро олимпиадалар ғолиблари;

халқаро сертификатларга эга ўқитувчилар;

ТОП-1000 университетлардан бирини битирган ўқитувчилар;

асосий олимпиадаларнинг республика босқичи ғолибларини тайёрлаган ўқитувчилар;

ўқитувчи бўлиб ишлаётган асосий олимпиадаларнинг республика босқичи ғолиблари;

республика босқичидаги кўрик танловларда (йил ўқитувчиси) совринли ўринларга эга бўлган ўқитувчилар;

олий малака тоифасига эга ўқитувчилар;

биринчи малака тоифасига эга ўқитувчилар;

асосий олимпиадаларнинг вилоят ва туман босқичи ғолибларининг ўқитувчилари;

иккинчи малака тоифага эга ўқитувчилар;

педагогик йўналиш бўйича магистр даражасига эга ўқитувчилар;

ўз фанидан ўтказилган синовлар натижаси бўйича аъло баҳоларга эга ўқитувчилар;

олий маълумотли тоифасиз ўқитувчилар;

қайта тайёрлаш бўйича дипломга эга ўқитувчилар;

ОТМнинг педагогик йўналиш бўйича битирувчи босқич талабалари;

педагогик йўналиш бўйича хорижий давлатларнинг олийгоҳларини битирган, бироқ дипломи тан олинмаган ўқитувчилар;

ўрта махсус, профессионал маълумотга эга ўқитувчилар;

умумтаълим муассасасининг тегишли мутахассислиги бўйича раҳбар ходимлари.

 

Дарс соатлари умумтаълим муассасасининг педагогик кенгаши томонидан қайта тақсимланиши мумкин.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu