Сайт тест режимида ишламоқда

Ҳурматли умумтаълим мактабларининг информатика фани ўқитувчилари!

3 март 2023 йил
image

GOOGLE FOR EDUCATION сертификати бекор қилинганлиги ва унга тўланадиган устама пуллари тўлаб берилмаслиги юзасидан сизлардан кўплаб саволлар келиб тушмоқда.

Ушбу мурожаатларга жавобан, тўловлар тўхтатилмагани, тегишли сертификатга эга бўлган информатика фани ўқитувчиларига устамалар мазкур сертификат олинган даврдан бошлаб белгиланган тартибда тўлаб берилишини маълум қиламиз.

Ушбу сертификат учун тўловлар фақат информатика фани ўқитувчиларига татбиқ этилиб, GOOGLE FOR EDUCATION сертификати учун бошқа фанлардан дарс берадиган ўқитувчиларга устама тўланмаслиги бўйича қонуний кўрсатма берилган.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu