Сайт тест режимида ишламоқда

Вазир қашқадарёлик бир гуруҳ фахрий устозларни тақдирлади

24 февраль 2023 йил
image

Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова Қашқадарё вилоятида узоқ йиллар давомида таълим соҳасида меҳнат қилиб келган ва айни дамда ҳам ўқувчиларга билим бериб келаётган бир гуруҳ фахрий устозлар билан учрашди.

Самимий руҳда кечган мулоқот давомида устоз педагоглар таълим соҳасида амалга оширилаётган бугунги ислоҳотлар, сифатли таълимга эришиш борасида бажарилаётган ижобий ишлар натижаси ҳақида ўз фикрларини билдиришди.

— Янги Ўзбекистонда мактаб ва мактабгача таълимга катта эътибор берилаётгани бежизга эмас. Шунинг баробарида педагог устозларнинг обрўсини ошириш, таълим сифати ҳамда мактабларнинг моддий-техник базасини янада яхшилаш олдимизда турган муҳим вазифлардан саналади.

Айниқса, жойларда филиал тарзида ташкил этилган мактаблар, уларда таълим олаётган фарзандларимизнинг ҳар томонлама мукаммал билим эгаллашларига алоҳида эътибор қаратамиз, — деди вазир Ҳилола Умарова.

Учрашув давомида 20 нафар фахрий устоз “Халқ таълими фидойиси” кўкрак нишони билан тақдирланди.

Вазир Ҳилола Умарова Қашқадарё вилоятидаги мактаблар фаолияти билан танишишда давом этмоқда.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu