Сайт тест режимида ишламоқда

Информатика фани ўқитувчилари сунъий интеллект бўйича ўқув курсларида иштирок этишмоқда

27 февраль 2023 йил
image

Умумий ўрта таълим мактабларининг информатика ва ахборот технологиялари фани ўқитувчилари учун "Сунъий интеллект асослари ва интернет буюмлари" - - Internet of things -IoT бепул ўқув курсларига старт берилди.

Машғулотлар Тошкентдаги AMITY университети мутахассислари томонидан олиб борилмоқда. Унда Тошкент шаҳридаги умумтаълим мактабларидан саралаб олинган 24 нафар информатика ва ахборот технологиялари фани ўқитувчилари иштирок этмоқда.

Мазкур тренинглардан кўзланган мақсад педагог кадрлардаги сунъий интеллект ва замонавий ахборот технологиялари ҳақида назарий ва амалий билимларни уйғунлаштиришдан иборат. Шунингдек, иштирокчилардаги тренерлик қобилиятларини ривожлантириш ҳам кўзда тутилган.

Маълумот учун, мазкур лойиҳа Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Тошкентдаги AMITY университети билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Ўқув курси оффлайн тарзда ташкил этилган. Истиқболда мазкур тренинглар ҳудудларда онлайн шаклда йўлга қўйилиши режалаштирилмоқда.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu