Сайт тест режимида ишламоқда

“Меҳрли мактаб” ҳудудларида ташкил этиладиган филиалларига малакали педагогларни ишга таклиф қилади

27 февраль 2023 йил
image

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тасарруфидаги “Меҳрли мактаб” давлат таълим муассасасининг мамлакатимизнинг турли ҳудудларида ташкил этиладиган филиалларига малакали педагоглар ишга таклиф қилинади.

 

Бунда вилоятлардаги кўп тармоқли болалар тиббиёт марказларининг гематология ва онкология бўлимларида даволанаётган болаларга мактабгача таълим ва тарбия ҳамда умумий ўрта таълим бериш учун қуйидаги мутахассислик йўналишлари талаб этилади:

 

Умумий ўрта таълимни ташкил этиш учун педагог ходим (она тили ва адабиёт, математика ҳамда бошланғич таълим ўқитувчилари);

Психолог;

Тарбиячи;

Тарбиячи ёрдамчиси.

 

Номзодларга қуйидаги талаблар қўйилади:

 

Педагог ходим лавозимига:

олий (педагогик) маълумотли, дарс бераётган фани бўйича камида биринчи тоифали, 5 йиллик педагогик иш стажига эга, стационар шароитда узоқ муддат даволанишга муҳтож болалар билан ишлаш кўникмасига эга бўлган, рус ва ўзбек тилларини мукаммал биладиган педагоглар;

 

психолог лавозимига:

олий маълумотли, болалар билан ишлаш кўникмасига эга, камида 5 йил психолог фаолияти билан шуғулланган, рус ва ўзбек тилларини мукаммал биладиган мутахассислар;

 

тарбиячи лавозимига:

мактабгача таълим йўналиши бўйича олий педагогик маълумотли, камида 3 йиллик педагогик иш стажига эга, стационар шароитда узоқ муддат даволанишга муҳтож болалар билан ишлаш кўникмасига эга бўлган мутахассислар;

 

тарбиячи ёрдамчиси лавозимига:

ўрта маълумот ва мактабгача ёшдаги болаларни тарбиялаш ишлари хусусиятлари бўйича махсус тайёргарликка эга, камида 3 йиллик стажга эга ходимлар.

 

Танловда иштирок этиш истагидаги номзодлар Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг меҳрли.мактаб@xtv.uz электрон почта манзилига 2023 йилнинг 20 мартига қадар (шу кун ҳам) қуйидаги ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари лозим:

 

маълумотнома-объективка;

паспорт (ИД-карта);

олий ўқув юртини тамомлаганлик тўғрисидаги диплом нусхалари.

 

Юқоридаги малака талабларига мос келган номзодлар суҳбат асосида ишга қабул қилинади.

 

Маълумот учун: белгиланган қонунчилик талабларига кўра, “Меҳрли мактаб” педагог ходимларига меҳнатнинг алоҳида шароитлари учун 100 фоизлик устама берилади ва қўшимча моддий рағбатлантирилади.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu