Сайт тест режимида ишламоқда

Халқ таълими вазирлиги ва унинг тасарруфидаги республика ташкилотлари ходимлари “Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги” эсдалик нишони билан мукофотланди

6 декабрь 2022 йил
image

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 ноябрдаги Фармони асосида мамлакат мустақиллигини мустаҳкамлаш, унинг иқтисодий, сиёсий, ижтимоий, илмий, маънавий салоҳиятини юксалтириш, мудофаа қудратини ошириш, давлат сарҳадлари дахлсизлигини таъминлаш, тинчлик ва барқарорликни, миллатлараро дўстлик ва тотувликни асраш каби вазифаларни амалга ошириб келаётган барча соҳа вакиллари “Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги” эсдалик нишони билан мукофотланиши белгиланган.

Бугун Халқ таълими вазирлиги ва унинг тасарруфидаги республика ташкилотларида меҳнат қилаётган 19 нафар соҳа ходимларини “Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги” эсдалик нишони билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда сўз олган Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг қабул қилинганлигига ўттиз йиллиги муносабати билан таъсис этилган мазкур мукофот соҳа фидойиларига кўрсатилган катта эътибор эканлиги алоҳида таъкидлади. Шу билан бирга, уларнинг ўз вазифаларини сидқидилдан бажариб, янада жонбозлик кўрсатишига катта рағбат бўлиб хизмат қилишини айтиб ўтди.

Халқ таълими вазирлиги жамоаси “Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги” эсдалик нишони билан тақдирланган барча юртдошларимизни самимий муборакбод этади ва уларга мустаҳкам соғлик, оилавий бахт-саодат, касбий мувафаққиятлар тилайди.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu