Сайт тест режимида ишламоқда

Халқ таълими вазирлигида “Очиқ эшиклар куни” ўтказилади

3 декабрь 2022 йил
image

“9 декабрь - Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни” муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш Агентлиги ҳамкорликда  “Очиқ эшиклар куни”ни ўтказади.

Халқ таълими вазирлиги мутасаддилари томонидан қуйидаги мавзуларда маълумотлар тақдим этилади:

молиявий хато ва камчиликлар профилактикасини таъминлаш;

коррупцияга қарши курашиш доирасида аниқланган хато ва камчиликлар;

халқ таълими тизимидаги фаолият жараёнларини очиқлигини таъминлаш.

Тадбир иштирокчилари мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишлари мумкин.

Тадбир ўтказилиш жойи: Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 2А уй (Халқ таълими вазирлиги биноси).

Ўтказиш вақти: 2022 йил 5 декабрь куни соат 10:00да.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu