Сайт тест режимида ишламоқда

Етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар давлатимиз эътиборида

30 ноябрь 2022 йил
image

Давлатимиз томонидан “Инсон қадри учун” тамойили асосида олиб борилаётган инсонпарварлик тамойили асосида сўнгги йилларда етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, уларни турар-жой билан таъминлаш борасида қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Вазирлар Маҳкамасининг “Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ижтимоий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2021 йил 25 октябрдаги 656-сон қарори асосида етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга уй-жой харид қилиш учун Давлат бюджетидан зарур маблағлар ажратиш белгиланган.

Мазкур қарорда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Халқ таълими вазирлиги ҳамда тегишли бошқа вазирлик ва ташкилотлар, маҳаллий ҳокимликлар томонидан қатор ишлар олиб борилмоқда.

Жумладан, жорий йилда белгиланган 428 нафар уй-жойга муҳтож етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни турар-жой билан таъминлаш мақсадида Давлат бюджетидан маҳаллий ҳокимликлар бюджетига жами 57,0 млрд сўм маблағ ажратилди.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра, жорий йилнинг ҳозирги вақтига қадар етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун 307 та уй-жой харид қилинган.

 

 

 

 

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu