Сайт тест режимида ишламоқда

Мактаб ўқувчиларининг тиббий саломатлигини асраш бўйича зарур ишлар олиб борилмоқда

30 ноябрь 2022 йил
image

Халқ таълими вазирлиги томонидан тегишли ташкилотлар ва маҳаллий ҳокимликлар билан ҳамкорликда мактаб ўқувчиларининг тиббий саломатлигини сақлаш борасида қатор ишлар олиб борилмоқда. 

Хусусан, умумтаълим муассасалари ўқувчиларининг саломатлигини муҳофаза қилиш ва мустаҳкамлаш, касалликларни олдини олиш мақсадида ҳафтанинг шанба кунлари тиббиёт ва халқ таълими ходимлари иштирокида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга қаратилган қатор тадбирлар ўтказилиб келинмоқда.

Шунингдек, барча таълим муассасаларида “Саломатлик бурчаги” ташкил этилган бўлиб, унда ўқувчилар соғлиғини сақлашга доир тиббий профилактик тавсиялар бериб борилмоқда.

Умумутаълим мактабларидаги “Қизларжон” клуби ҳамда “Ораста қизлар” тўгараклари орқали ўқувчи-қизларга соғлом турмуш тарзи, соғлом овқатланиш, репродуктив саломатликка доир зарур билимлар қўшимча машғулот тарзида бериб борилади.

Ҳозирда Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги билан ҳамкорликда ўқувчи-қизлар учун “Ораста қизлар ён дафтари – саломатлик сабоқлари” номли электрон қўлланма ишлаб чиқилди ва тавсия тарзида тарқатилди.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu