Сайт тест режимида ишламоқда

Халқ таълими вазирлигига қилинаётган ҳар бир мурожаат қатъий назоратга олинади ва тезкор ҳал этилади

28 ноябрь 2022 йил
image

Сўнгги йилларда халқ таълими тизимида аҳоли мурожаатлари билан ишлаш, аниқланган муаммоларни тез фурсатда бартараф этиш бўйича зарур ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, жойларда амалга оширилаётган соҳага оид ислоҳотлар, мавжуд муаммо ва масалаларга доир жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари ўз вақтида кўриб чиқилмоқда.

Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида Халқ таълими вазирлиги тизимига турли ташкилот ва фуқаролар томонидан 25 100 та мурожаат келиб тушган. Халқ таълими вазирлиги марказий аппарати томонидан мазкур мурожаатларнинг 7 360 таси, жумладан вазирлик Халқ қабулхонаси орқали қабул қилинган 2 392 та оғзаки мурожаат ўрнатилган тартибда кўриб чиқилган.
 
Таҳлилларга кўра, энг кўп мурожаатлар Тошкент шаҳар, Қашқадарё, Сурхондарё, Тошкент ва Самарқанд вилоятларидан келиб тушган. Мурожаатлар сони жорий йилда 2021 йилнинг шу даврига нисбатан Хоразм вилоятида 85 % га, Андижон вилоятида 50 % га, Сирдарё вилоятида 65 % га, Навоий вилоятида 58 % га кўпайган.
 
Ушбу мурожаатларнинг асосий йўналишлари мактабларнинг моддий-техник базаси ва инфратузилмасини яхшилаш, кадрлар танқислигини бартараф этиш, раҳбар ва педагоглар ўртасидаги муносабатларни тартибга солиш масалаларига қаратилган.
 
Маълумот учун: 2022 йилнинг бугунги кунига қадар вазирлик “Call markazi”ga фуқаролар томонидан қилинган телефон қўнғироқлари орқали 63 550 та мурожаат келиб тушган ҳамда уларда келтирилган масалалар бўйича амалий ёрдамлар кўрсатилган.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu