Сайт тест режимида ишламоқда

Мактаб ошхоналарида қайси маҳсулотлар сотилиши мумкин эмас?

25 ноябрь 2022 йил
image

Халқ таълими вазирлигига ота-оналардан мактаб ошхоналарида қайси озиқ-овқат маҳсулотлари сотилиши мумкин эмаслиги хусусида кўпгина саволлар келиб тушмоқда. Мазкур мурожаат ва саволлардан келиб чиққан ҳолда мавзу юзасидан атрофлича маълумот бериб ўтамиз.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2021 йил 22 июлда рўйхатга олинган “Умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал таълим муассасаларида ўқувчилар овқатланишини ташкил этишнинг санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари”да белгиланган талабларга асосан, умумтатаълим муассасалари ўқувчилари учун истеъмолга тавсия этиладиган асосий озиқ-овқат маҳсулотлари қуйидагилардан иборат: 

Гўшт ва гўшт маҳсулотлари;

• Сут ва сут маҳсулотлари;

• Озиқ-овқат ёғлари;

• Қандолатчилик маҳсулотлари;

• Сабзавотлар;

• Мевалар;

• Дуккакли маҳсулотлар;

• Шарбат ва ичимликлар;

• Консервалар;

• Нон, ёрма, макарон маҳсулотлари.

 

Умумтаълим муассасаларида рухсат этилмайдиган асосий озиқ-овқат маҳсулотлари ва таомлари қуйидагилардан иборат:

 сунъий таъм, ҳид берувчи моддалар;

• чипслар;

• рангли ва рангсиз газланган ичимликлар;

• яроқлилик муддати тугаган ва сифатсиз озиқ-овқат маҳсулотлари;

• бир кун олдин тайёрланган ва қолиб кетган овқатлар;

• эскирган, сифати бузилган сабзавотлар;

• кремли қандолат маҳсулотлари (торт ва пишириқлар);

• қўлбола қатиқ;

• ўткир таъмли соус, кетчуп, майонез, консерва, маринадланган сабзавот ва мевалар;

• энергетик ичимликлар;

• данакли меваларнинг мағзи;

• сақич;

 

Юқорида келтирилган ҳуқуқий ҳужжат талабларига асосан: 

• умумтаълим муассасаларининг ошхоналари бир ўринга камида икки жамланма ҳисобида ошхона идиш-товоқлари билан таъминланиши;

• таомларни пишириш ва сақлаш учун фойдаланиладиган ошхона ускуналари ва идишлари (қошиқ, вилка, пичоқлар) зангламайдиган пўлат ёки гигиеник хусусиятларига кўра шунга ўхшаш материаллардан тайёрланган бўлиши зарур. 

Шунингдек, ошхоналарда шакли бузилган, четлари учган, синган, ёриқ, эмали кўчган ошхона идишлари, алюминийдан тайёрланган ошхона жиҳозлари, пластмасса ва прессланган фанерлардан қилинган ишлов бериш тахталари, ёрилган, шикастланган ва майда тахта жиҳозларидан фойдаланишга йўл қўйилмайди.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu