Сайт тест режимида ишламоқда

“Бағрикенглик фестивали” ҳафталигида 2 млн.дан зиёд мактаб ўқувчилари иштирок этди

22 ноябрь 2022 йил
image

Жорий йил 14-19 ноябрь кунлари юртимиздаги барча умумтаълим мактабларининг 5-11-синф ўқувчилари ўртасида “Бағрикенглик фестивали” ўтказилди. Мазкур ҳафталик доирасида  ўқувчилар томонидан турли халқ ва миллатлар вакиллари тимсолини, урф-одатларини акс эттирувчи бадиий дастурлар намойиш этилди.

Жумладан, “Менинг бағрикенг дунёим” мавзусидаги энг яхши расмлар, “Шеърхонлик кечаси”,  “Бағрикенглик менинг наздимда” мавзусидаги энг яхши иншолар, “Миллий либослар намойиши” танловлари ҳамда “Миллий анъана ва удумлар” кўргазмаси, миллий куй, рақс ва қўшиқлар ижроси акс этган гала-концерт тадбирларида 2 млн.дан зиёд ўқувчилар иштирок этди.

Тадбирларда фаол иштирок этган ўқувчилар шоир, ёзувчи, маҳалла фаоллари, ота-оналар, ҳокимликлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари вакиллари ҳамкорлигида фахрий ёрлиқлар, ташаккурнома ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu