Сайт тест режимида ишламоқда

1012 нафар ўрта-махсус маълумотли ўқитувчи мақсадли қабул параметрлари асосида талабаликка тавсия этилди

17 ноябрь 2022 йил
image

Ўрта махсус маълумотли ўқитувчилар учун 1000 та мақсадли қабул параметрлари тасдиқлангани ҳақида аввалроқ хабар бергандик

Ушбу қабул орқали халқ таълими тизимида фаолият олиб бораётган, бироқ олий маълумотга эга бўлмаган ўқитувчилар учун олий маълумотли бўлиш имконияти яратилмоқда.

Бу ўринларга умумтаълим муассасаларида фаолият юритаётган, олий педагогик маълумотга эга бўлмаган ҳамда камида 5 йил педагоглик стажига эга бўлган ўқитувчилар даъвогарлик қилган бўлиб, қабул натижаларига кўра 1012 нафар педагоглар талабаликка тавсия этилди.

Талабаликка тавсия этилган ушбу ўқитувчилар рўйхати Давлат тест маркази томонидан Халқ таълими вазирлиги билан ҳамкорликда 2022/2023 ўқув йили қабулида сиртқи таълим шакли бўйича биринчи йўналишда танлаган “Педагогика” таълим соҳасида имтиҳонда иштирок этган абитуриентлар орасидан уларнинг тўплаган баллари кетма-кетлигида олий таълим муассасалари кесимида шакллантирилди. 

Баъзи ҳудудларда белгиланган сўнгги ўтиш ўрнидаги (бир хил балл тўплаган) номзодларнинг мавжудлиги натижасида жами тавсия этилган ўқитувчилар 1 012 нафарни ташкил этди. 

Талабаликка тавсия этилган ўқитувчилар рўйхати Давлат тест маркази томонидан тегишли олий таълим муассасаларига ўрнатилган тартибда етказилди.

Ушбу ҳаволадаги рўйхатда фамилия, исмлари қайд этилган ўқитувчиларнинг тегишли олий таълим муассасаларига мурожаат қилишлари сўралади.

 

 

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu