Сайт тест режимида ишламоқда

Ўзбекистон Халқ таълими вазири Бутунжаҳон таълим конференцияси доирасида  Озарбайжон фан ва таълим вазири билан учрашди

14 ноябрь 2022 йил
image

Жорий йилнинг 14 ноябрь куни пойтахтимиздаги Халқаро Конгресс марказида Кичик ёшдаги болаларни парвариш қилиш ва таълим бериш бўйича II Бутунжаҳон конференцияси ўз ишини бошлади.  

Конференция доирасида Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидовнинг Озарбайжон фан ва таълим вазири Эмин Амруллаев билан учрашуви бўлиб ўтди. Унда икки давлат ўртасидаги таълим соҳасидаги ҳамкорлик муносабатлари хусусида сўз борди. Эмин Амруллаев Ўзбекистонда таълим тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар ва давлат сиёсатига юқори баҳо берди. 

Озарбайжон таълим вазири PISA, PIRLS халқаро тадқиқотлари бўйича олиб борилаётган ишлар, дарсликлар яратиш соҳасидаги тажриба ҳақида сўз юритар экан, бугунги кунда Озарбайжон мактабларида таълим сифати, ўқитувчилар малакасини ошириш борасида қўйилаётган талабларга тўхталиб ўтди.

Озарбайжон фан ва таълим вазири жорий йилнинг 5-9 декабрь кунлари Боку шаҳрида бўлиб ўтадиган, 200 нафар мактаб ўқувчилари иштироки этиши кутилаётган STEAM Azerbaijan халқаро фестивалига Ўзбекистон мактабларидан турли ижодий ғоялари билан ажралиб турадиган 9 нафар ўқувчининг иштирок этаётганидан мамнунлигини билдирди.

Учрашув якунида таълим-тарбия жараёнларини такомиллаштириш, IT йўналишида замонавий таълим бериш ҳамда ўқитувчиларнинг малакасини ошириш масалалари бўйича фикрлар алмашилди.

Озарбайжон фан ва таълим вазири бугуннинг ўзида Халқ таълими вазири ўринбосари Темур Комилов ҳамроҳлигида пойтахтимиздаги 5-сон мактабида бўлиб, бу ерда ўқувчилар учун яратилган шароитлар ҳамда таълим жараёнлари билан танишди. Вазир Ўзбекистон мактаблари билан таълим соҳасида тажриба алмашиш мақсадида мазкур мактабнинг Озарбайжондаги мактаблар билан доимий ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш таклифини илгари сурди.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu