Сайт тест режимида ишламоқда

Ўзбекистон ва Тожикистон таълим вазирлари иккитомонлама ҳамкорлик алоқаларини муҳокама этди 

14 ноябрь 2022 йил
image

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов бугун пойтахтимизда ўтаётган “Эрта ёшдаги болаларни тарбиялаш ва таълим бериш” мавзусида II Бутунжаҳон конференцияси доирасида Тожикистон фан ва таълим вазири Рахим Саидзода билан учрашди.

Айтиш жоизки Халқаро Конгресс марказида ўтаётган мазкур тадбирда дунёдаги қатор халқаро ташкилотлар билан биргаликда ЮНЕСКОга аъзо давлатларнинг таълим вазирлари, етакчи халқаро мутахассис ва арбоблари иштирок этмоқда.

Конференцияда қатнашаётган Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов тадбир доирасида Тожикистонлик ҳамкасби фан ва таълим вазири Рахим Саидзода билан учрашди.

Ўзаро самимий руҳда кечган мулоқот давомида икки давлат ўртасидаги таълим соҳасидаги ҳамкорлик алоқалари, халқаро таълим тизимида кенг қўлланилаётган муҳим жиҳатлар хусусида сўз юритилди.

Вазир Рахим Саидзода Ўзбекистоннинг бугунги таълим тизими ва соҳада олиб борилаётган ўзгаришлар, замонавий методик усуллар ҳамда миллий таълим тизимининг ўзаро уйғун олиб борилаётганлигини алоҳида таъкидлаб, соҳада олиб бораётган ишларни юқори баҳолади.

Мулоқот давомида халқаро ўқув жараёнлари ва илғор тажрибалар, инновацияларни икки давлат мактаб таълимига кенг жорий этиш бўйича ўзаро ҳамкорлик истиқболлари хусусида фикр юритилди.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu