Сайт тест режимида ишламоқда

Финляндия таълим тажрибаларини апробациядан ўтказиш учун танлаб олинган мактаб ўқитувчилари учун малака ошириш бошланди

4 ноябрь 2022 йил
image

Хабарингиз бор, Финляндия таълим методикаларига асосланган таълимни юртимиз умумтаълим мактабларида босқичма-босқич жорий этиб бориш бўйича қатор ишлар олиб борилмоқда.

Бугун — 4 ноябрдан Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятларининг мазкур тажрибаларда иштирок этиш истагини билдирган 14 та мактабнинг 139 нафар бошланғич синф ўқитувчилари учун малака ошириш курслари бошланди.

Шунингдек, мазкур курсларда ҳудудий малака ошириш марказларининг 40 нафардан ортиқ тренерлари ҳамда Педагогика олий таълим профессор-ўқитувчилари ҳам таълим олмоқдалар.

“Замонавий жамият учун замонавий таълим” шиори остида ўтказилаётган мазкур ўқувларда Финляндия таълим методикасини миллий таълим стандартларига мувофиқлаштириш орқали ўқувчиларнинг юқори билимга эга бўлишларига доир муҳим маълумотлар тақдим этилиб, ўқитувчилар ўзаро тажриба алмашмоқда.

Мазкур малака ошириш дарслари 2022 йил 9 ноябрга қадар давом этади.

Жараёнлардан қилинган онлайн репортажни қуйидаги ҳавола орқали кўриш мумкин.
https://fb.watch/gAwcladFrp/ 

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu