Сайт тест режимида ишламоқда

Халқ таълими бошқармалари раҳбарлари иштирокида ўтказилган сайёр қабулнинг биринчи куни 74 та мурожаат ўрганилди

27 октябрь 2022 йил
image

Бугун, 27 октябрь куни Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ҳамда вилоятлар халқ таълими бошқармалари бошлиқлари иштирокида сайёр қабул ўтказилди.

Хусусан, кун давомида Наманган, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё, Бухоро, Хоразм, Тошкент вилояти ҳамда Тошкент шаҳри бўйича мурожаатлар қабул қилинди. Сайёр қабул давомида жами 74 та масалада мурожаат келиб тушди. Қабул натижасига кўра 31 та мурожаат жойида ижобий ҳал этилди. Қолган 28 та муаммо бўйича фуқароларга ҳуқуқий тушунтириш берилди. 15 та шикоят тезкорлик билан ўрганилиши юзасидан масъулларга кўрсатма берилди.

Жумладан, Наманган вилояти бошқарма бошлиғи Музаффар Исаев раҳбарлигида мактабга қўшимча бино ҳамда спортзал қуриш, ишга қабул қилиш, қўшимча дарс соатларини қўшиб бериш билан боғлиқ мурожаатлар тезкорлик билан кўриб чиқилди.

Қашқадарё вилояти бошқарма бошлиғи Тўлқин Каримов раҳбарлигида очиқ мулоқот тарзида ўтказилган сайёр қабул жараёнида фуқаролар ҳамда халқ таълими ходимларининг тизимга оид мурожаат, таклиф, шикоятлари тингланиб, муаммолар бартараф этилди.

Хоразм вилояти бошқарма бошлиғи Хамро Бектемиров раҳбарлигида ўтказилган жонли мулоқотлар давомида таълим соҳасидаги долзарб масалалар ўрганилиб, уларни ижобий ҳал этиш чоралари кўрилди.

Тошкент вилояти бошқарма бошлиғи Азамат Камолов томонидан таълим тизимида юзага келган муаммоларни тезкорлик билан бартараф этиш бўйича масъулларга топшириқ берилди.

Тошкент шаҳар бош бошқармаси бошлиғи Нилуфар Ҳусанбоева иштирокидаги қабул жараёнида тизимга оид муаммолар тингланиб, фуқаролар томонидан баён этилган муаммолар оз фурсатда бартараф этилиши белгиланди.

Бухоро вилояти бошқарма бошлиғи Дилфуза Мустафоева, Навоий вилояти бошқарма бошлиғи Марат Шомуратов, Сурхондарё вилояти бошқарма бошлиғи Сулув Ҳамидова иштирокидаги қабуллар давомида халқ таълими соҳасида тўпланиб қолган муаммолар, педагогларни иш билан таъминлаш борасидаги саволлар тингланди. Фуқаролар ўзларини қизиқтирган барча саволларига жавоб олди.

Сайёр қабул бугун республикамиз бўйича жами 8 та ҳудудда ўтказилди.

Эртага 28 октябрь куни Қорақалпоғистон Республикаси, Фарғона, Андижон, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида қабул давом этади.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu