Сайт тест режимида ишламоқда

Япониялик мутахассислар томонидан 290-мактабнинг инклюзив синф ўқитувчиларига амалий методик ёрдам кўрсатилди

27 октябрь 2022 йил
image

Халқ таълими ҳамда Мактабгача таълим вазирликлари, шунингдек Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) ҳамкорлигида “Ўзбекистонда инклюзив таълим амалиётини янада ривожлантириш” (SPISE-UZB) номли ҳамкорлик лойиҳаси йўлга қўйилган. Ушбу лойиҳа доирасида республикамизда инклюзив таълимни ривожлантириш мақсадида тренинглар ўтказиб келинмоқда.

Машғулотларда Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик республика ташхис маркази, Республика таълим маркази, А.Авлоний номидаги миллий тадқиқот институти мутахассислари, Тошкент шаҳри ҳамда Тошкент вилоятидаги умумтаълим мактабларининг инклюзив синфларида фаолият олиб бораётган бошланғич синф ўқитувчилари иштирок этмоқда.

Жорий йилнинг 26 октябрь куни Бектемир туманидаги 290-умумтаълим мактабида инклюзив синфларда фаолият олиб бораётган 2 нафар ментор сифатида ўқитилган ўқитувчи иш фаолиятини кузатиш мақсадида Япония давлатининг Кокушикан Университети профессори Такако Ҳомма ҳамда лойиҳа раҳбари Коҳеи Ҳориба ташриф буюрди. Ташриф давомида чет эллик мутахассислар томонидан Япония тажрибасидан келиб чиқиб, инклюзив синф ўқитувчиларига амалий методик ёрдам кўрсатилди.

Айни вақтда 290-умумтаълим мактабида 3 та инклюзив синф ташкил этилган бўлиб, жами 9 нафар алоҳида таълимга эҳтиёжи бўлган болалар таълим-тарбия олмоқда.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu