Сайт тест режимида ишламоқда

Нукус туманидаги 4-мактабда Халқ таълими вазирлигининг рамзий боғи яратилади

27 октябрь 2022 йил
image

Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидовнинг Қорақалпоғистон Республикасидаги умумтаълим мактабларида олиб бораётган ўрганиш ишлари Нукус туманидаги 4-умумтаълим мактабида давом этди.

Ўрганишлар давомида мактабда “Яшил макон” акцияси доирасида амалга оширилаётган ишлар кўздан кечирилди. Маълум қилинганидек, бугунги кунга қадар ушбу мактаб ҳудудида 200 донадан ортиқ мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди.

Мактаб майдонида дарахт кўчатларини экиш ишларини янада жадаллаштириш ҳамда яратилаётган боғни рамзий маънода Халқ таълими вазирлиги боғига айлантириш ташаббуси илгари сурилди.

Акция доирасида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Лейли Сейтова, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ўринбосари Абатбай Данияров ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Ўрмон хўжалиги қўмитаси вакиллари томонидан мазкур боғ ҳудудида турли дарахт кўчатлари экилди. 

Ҳозирда Ўрмон хўжалиги қўмитаси қўмитаси билан биргаликда ҳудуддаги мактабларга мевали ва манзарали дарахт кўчатлари доимий етказиб берилмоқда.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu