Сайт тест режимида ишламоқда

Вазир ўринбосари томонидан Андижондаги мактабларнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати ўрганилди

25 октябрь 2022 йил
image

Юртимизда ёш авлодга муносиб таълим-тарбия бериш, бунинг учун таълим муассасаларида етарлича шарт-шароитлар яратиш масалаларига алоҳида эътибор берилмоқда.

Жорий йилнинг 25 октябрь куни Халқ таълими вазири ўринбосари Иброҳим Жўраев томонидан вилоятдаги таълим муассасаларини 2022-2023 йилги куз-қиш мавсумига пухта тайёрлаш борасида олиб борилаётган ишлар, мавжуд муаммо ва камчиликлар муҳокама этилди.

Вазир ўринбосари туман, шаҳар халқ таълими бўлимлари эксплуатация хизматларининг мазкур масалаларга доир саволларига жавоб бериб ўтди.

Шунингдек, халқ таълими бўлимлари мудирлари ҳамда ушбу йўналишдаги мутасаддиларни куз-қиш мавсумида икки карра жонбозлик кўрсатишлари зарурлиги, турли кўнгилсиз ҳолатларни олдини олиш учун ҳам сергакликни янада ошириши кераклиги хусусида ўз кўрсатма ва тавсияларини бериб ўтди.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu