Сайт тест режимида ишламоқда

Халқ таълими вазири Корея Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси билан учрашди

24 октябрь 2022 йил
image

Бугун Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов ҳамда Корея Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Ким Хи-Санг ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Унда Корея Республикаси билан ҳамкорликда юртимиз халқ таълими тизимини янада ривожлантириш борасидаги амалга оширилаётган ишлар атрофлича муҳокама этилди.

Учрашувда корейс мутахассисларини Ўзбекистонга юборишни ташкил этиш бўйича Корея Республикаси Таълим вазирлигининг Халқаро миллий таълим институти билан имзоланган меморандум асосида олиб борилаётган ишларга ҳам алоҳида тўхатилиб ўтилди. Қайд  этилганидек, айни вақтда 4 нафар корейс мутахассислари мамлакатимиз умумтаълим мактабларида фаолият юритиб келмоқда.

Мулоқот давомида мазкур мутахассислар иштирокида Тошкент шаҳрида ўтказилган ўқув семинар тадбирларини республикамиздаги барча ҳудудларда кенг тарзда ташкил этиш, бунда янги ўқитиш методикалари асосида кимё, физика, биология, математика ва АКТ фанлари ўқитувчиларининг малакасини ошириб бориш белгилаб олинди.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu