Сайт тест режимида ишламоқда

ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари иштирокида ўтказилган учрашувда келгуси ҳамкорлик ишлари муҳокама этилди

21 октябрь 2022 йил
image

Бугун Халқ таълими вазирлигида ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Сара Ношади билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда сўз олган Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 2015 йилда қабул қилинган ЮНЕСКОнинг таълим, табиий ва ижтимоий фанлар, маданият, коммуникация ва ахборот соҳаларидаги 2030 йилгача бўлган Барқарор ривожланиш дастурлари мазкур ташкилот билан янги стратегик шериклик имкониятларини яратаётганлигини айтиб ўтди.

Шунингдек, ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси таълим сектори томонидан турли фанлар бўйича қатор манбалар, ўқув қўлланмалари ишлаб чиқилаётганлиги қайд этилди.

Таъкидланганидек, ўтган давр мобайнида ташкилот ҳамкорлигида амалга оширилган “Ўзбекистонда ўқитувчиларнинг касбий малакасини ошириш бўйича ёндашувларни мослаштириш ва оммалаштириш" лойиҳаси катта қизиқиш билан қабул қилинди ва муваффақиятли ўтказилди. 

Лойиҳа асосида мамлакатда ахборот коммуникацион технология воситалари ёрдамида малака ошириш жараёнларини ташкил этиш этиш ва такомиллаштириш бўйича тадқиқотлар ўтказиш орқали малака ошириш йўналишида тенглик, сифат ва самарадорликни юқори босқичларга олиб чиқишга қаратилган қатор ишлар амалга оширилди.

Айни дамда ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонасининг бевосита ёрдамида Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим маркази томонидан олиб борилаётган “Ўзбекистон халқ таълими тизимида ўқитиш ва таълим сифатини кузатишнинг ахборот бошқарув тизимини ишлаб чиқиш” лойиҳаси Ўзбекистонда таълим сифатини ошириш жараёнида ўз самарасини бермоқда. 

Учрашув сўнггида томонларнинг ўзаро ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлашга доир зарур таклифлари ўртага ташланди ва қизғин муҳокама этилди.

Вазир ўз сўзи якунида Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги А. Авлоний номидаги Педагогларни касбий ривожлантириш ва янги методикаларга ўргатиш миллий-тадқиқот институти ҳамда Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетига хорижий мутахассисларини кенгроқ жалб этишда ташкилот билан ҳамкорлик ишларини янада жадаллаштириш таклифини билдириб ўтди.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu