Сайт тест режимида ишламоқда

Сурхондарёда Халқ таълими вазири ва вилоят ҳокими иштирокида ёшларга оид муҳим масалалар муҳокама этилди

19 октябрь 2022 йил
image

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги биносида Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш масалаларини мувофиқлаштириш бўйича комиссиянинг жорий йил 9 ойлик фаолияти якунлари муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказилди.

Унда Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш масалаларини мувофиқлаштириш бўйича комиссияси аъзоси, Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов, вилоят ҳокими Тўра Боболов иштирок этди.

Йиғилиш аввалида маҳаллада ёшлар билан ишлаш бўйича вилоятда жорий йилнинг 9 ойи давомида амалга оширилган ишлар ҳисоботи тингланди ҳамда туман ва шаҳар ҳокимликлари, ёшлар билан ишлашга масъул ташкилотлар фаолиятидаги мавжуд муаммолар муҳокама этилди.

Вазир Бахтиёр Саидов ёшлар масаласида вилоятда муайян ишлар амалга оширилганлиги қайд этиб ўтди ҳамда ёшларнинг ижтимоий ҳимояси, хусусан уларни уй-жой билан таьминлаш, намунали ёш оилаларга имтиёзли кредит ажратишда тавсиянома бериш, Васийлик кенгаши томонидан ёшларга қўшимча турар-жой қуриш учун кредит ажратишда кафиллик бериш масалаларига алоҳида эътибор қаратди.

Шу билан бирга, ёшларнинг таълим олиш ва касб-ҳунар эгаллашлари, хорижий тилларни ўрганишлари учун зарур кўмак бериш, уларнинг тақдирига масъулият билан қараш зарурлигини алоҳида қайд этиб ўтди. 

Муҳокамалар якунида туман, шаҳар ҳокимликларининг кун тартибидаги масаласи юзасидан ахбороти тингланди ҳамда келгусида амалга оширилиши зарур бўлган аниқ вазифалар белгилаб олинди.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu