Сайт тест режимида ишламоқда

“Маърифатли жамият – Учинчи Ренессанс бунёдкори” эсселар танлови ғолиблари тақдирланди

19 октябрь 2022 йил
image

Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетида "21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни" муносабати билан “Маърифатли жамият – Учинчи Ренессанс бунёдкори” эсселар танловининг Республика босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Халқ таълими вазирлиги ташаббуси билан Вазирлар Маҳкамасининг Маънавият ва давлат тилини ривожлантириш масалалари департаменти ҳамда қатор давлат ташкилотлари ҳамкорлигида ўтказилган танловнинг вилоят босқичларида энг юқори балл тўплаган 27 нафар ғолиб танловнинг Республика босқичида иштирок этишди.

Маълумот учун:

Халқ таълими вазирлиги тизимидаги таълим муассасаларида танловнинг мактаб босқичида 68 649 нафар, туман, (шаҳар) босқичида жами 13408 нафар, шундан:

1-йўналиш бўйича 7696 нафар она тили ва адабиёт, ўзбек тили фани ўқитувчилари;

2-йўналиш бўйича 5712 нафар бошқа фан ўқитувчилари иштирок этишди.

Республика босқичи ноанъанавий шаклда ташкил этилиб, иштирокчилар 2 гуруҳга бўлинишди. 1-гуруҳ аъзоларига машҳур ўзбек маърифатпарвари, шоир ва жамоат арбоби Абдулла Авлоний тўғрисидаги фильм намойиши асосида эссе ёзиш вазифаси берилган бўлса, 2-гуруҳ аъзолари Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейида Камолиддин Беҳзод ижоди бўйича эссе ёзишди.

Тақдирлаш маросими якунида 1-ўрин соҳибига ноутбук, 2-ўрин соҳибига планшет ҳамда 3-ўрин соҳибига замонавий мобил аппарати совға қилинди. Шунингдек, қолган иштирокчиларга ҳам турли эсдалик совғалари топширилди.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu