Сайт тест режимида ишламоқда

Энг яхши китобхон мактаблар аниқланди

11 октябрь 2022 йил
image

Ўқувчилар ўртасида китоб мутолааси ва китобхонликни ривожлантириш мақсадида жорий йилда Халқ таълими вазирлиги томонидан вазирлик ижтимоий тармоқ саҳифаларида ташкил этилган 5tashabbus_maktabda канали орқали “5 ташаббус – китоб билан” шиори остида “Китобхон мактаб” фестиваль-танлови ўтказилди.

Танловда умумий ўрта таълим муассасаларидаги 6 422 нафар ёшлар 1 840 та видеоролик билан иштирок этишди.

Танлов натижаларига кўра, “энг яхши” деб эътироф этилган 35 та мактаб жамоаси ғолиб деб топилди. Ғолибларга 2022 йил октябрь ойининг сўнгги ўн кунлигида вазирлик томонидан махсус Диплом, медал китоблар тўплами топширилади.

Бу каби танловлар ёшларда китоб ўқишга қизиқиш орттириш билан бир қаторда изланишларига шароит яратади.

Танлов ғолиблари билан қуйида танишишингиз мумкин.

 

Юклаб олиш
 

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu