Сайт тест режимида ишламоқда

“Мактаб болаларни ҳаётий кўникмаларни эгаллаган, маънавий етук шахс этиб тарбиялаши зарур”

7 октябрь 2022 йил
image

Бугун Халқ таълими вазирлиги мутасаддилари Самарқанд вилояти Булунғур туманидаги 20-сонли ва 46-сонли умумтаълим мактабларида бўлди. Айтиш лозимки, айни вақтда 20-сонли умумтаълим мактабида 360 нафар, 46-сонли умумтаълим мактабида 730 нафар ўқувчи таълим олмоқда.

Албатта, мактаб таълими натижадорлигининг асосий мезони унда таҳсил олаётган ўқувчиларнинг ҳаётий кўникмаларга эга бўлиши, мустақил ҳаётда ўз ўрнини топиб, керакли касбларни эгаллашига узвий боғлиқдир.

Шу маънода мактабларнинг 11-синфида таҳсил олаётган ўқувчилар билан ўтказилган суҳбатлар давомида мавзунинг ушбу жиҳатларига алоҳида эътибор берилди. Хусусан, вазир Бахтиёр Саидов ўқувчилар билан мулоқот қилар экан, “мамлакат тараққиёти учун барча соҳалар ривожланиши керак, шунинг учун 5-6 та касб билан чегараланиб қолмаслик керак. Фаровон ҳаётимизни таъминлаш учун сизлар имкон қадар фойдали ва кенг тармоққа эга соҳаларни эгаллашга ҳаракат қилишларингиз зарур”, — дея ёшларни янада кўпроқ билим олишга чорлади.

Мазкур мактабларда меҳнат қилаётган педагогларга ўқувчиларнинг индивудиал имкониятларидан тўла фойдаланган ҳолда билим бериш бўйича ўз тавсияларини бериб ўтди.

Сафар давомида “Тошкент —Термиз” катта магистрал йўли бўйида жойлашган тумандаги 46-сонли мактаб ўқувчиларининг ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида янги светофор, тезликни чегаралаш йўл белгиси ва кузатув камераларини ўрнатиш бўйича туман масъулларига зарур топшириқлар берилди.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu