Сайт тест режимида ишламоқда

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРИ ГУЛИСТОН ШАҲРИДА ЯНГИ БАРПО ЭТИЛАЁТГАН ВИЛОЯТ "БАРКАМОЛ АВЛОД" БОЛАЛАР МАРКАЗИ ҲАМДА "БОЛАЛАР ШАҲАРЧАСИ"ДАГИ ШАРОИТЛАР БИЛАН ТАНИШДИ

17 декабрь 2021 йил
image

Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов Гулистон шаҳридаги янги барпо этилаётган "Баркамол авлод" болалар марказининг лойиҳаси бўйича масъуллар билан суҳбатлашди. Қурилиш ишларини сифатли олиб борилиши, марказда ўқувчилар учун барча қулайликлар яратилиши бўйича ўз тавсияларини бериб ўтди.

photo2021-12-1717-02-07.jpg

Сўнгра вазир халқ таълими тизимида маънавий-маърифий йўналишда амалга оширилаётган ишлар ҳамда алоҳида таълим эҳтиёжларига эга бўлган ўқувчиларнинг ҳаёти билан танишиш мақсадида  "Болалар шаҳарчаси"да бўлди. Ушбу маскандаги болаларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, уларни касб-ҳунарларга йўналтириш, иқтидорини шакллантириш ҳамда яшаши ва овқатланиши учун яратилган шароитларни кўздан кечирди. 

photo2021-12-1717-01-51.jpg

"Болалар шаҳарчаси"да бугунги кунда 13 нафар тарбияланувчи қолгани сабабли уларни ҳам оилаларга жойлаш орқали ижтимоий ҳаётга мослаштириш бўйича ўз тавсияларини берди.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu