Сайт тест режимида ишламоқда

Ишлаб чиқарилиши якунига етаётган янги авлод дарсликларини тезкор равишда мактабларгача етказилиши назоратга олинди

7 октябрь 2022 йил
image

Хабарингиз бор, бу йил 4 та синфда дарсликлар янгиланиб, қарийиб 60 миллион нусха дарсликлар тайёрланмоқда. 

Айтиш жоизки, яқин йилларда қисқа муддатда бундай катта ҳажмда дарсликлар яратилмаган. Албатта дарсликларни тайёрлаш, экспертизадан ўтказиш ва нашр этиш жуда катта жараён бўлиб, машаққатли меҳнатни талаб қилади. Шу билан бирга, нашр этилган дарсликларни ўз вақтида мактабларга етказиш ҳам алоҳида назоратни талаб этади.

Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов ҳудудларда таълим муассасалари муаммоларини ўрганиш баробарида Қашқадарё ва Самарқанд вилоятида Таълим-таъминот ва логистика Давлат унитар корхонасининг ҳудудий филиалларида бўлди. Унда дарсликларни қабул қилиш, сақлаш ва мактабларга тарқатиш жараёнларини ўрганди ҳамда мутасаддиларга ҳудудий филиал (база)га етказилган дарсликларни тезкор тарзда тақсимот асосида мактабларга етказиш, бунинг учун қўшимча ресурс ва техникаларни (ташиш учун юк машиналари) жалб этиш топшириғини берди. 

Мазкур масала назоратга олиниши натижасида бир кунда Қашқадарёда 350 мингдан ортиқ, Самарқандда 400 мингдан ортиқ дарсликлар мактабларга тарқатилди.

Шунингдек, мутасаддиларга мактаб кутубхоналарига етказилган дарсликларни сақлаш, мактабларга тезкор етказиш ҳамда ўқувчиларга тарқатишда сусткашликларга йўл қўймаслик бўйича огоҳлантириш берилди.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu