Сайт тест режимида ишламоқда

Қамаши туманидаги мактаблар фаолияти ўрганилмоқда

6 октябрь 2022 йил
image

Қамаши — Қашқадарё вилоятида таълим даражаси пастки ўринларда турган туманлардан саналади. Шу боис вазир бошчилигидаги Ишчи гуруҳи айнан мазкур тумандаги мактабларда атрофлича ўрганишлар олиб бормоқда.

Хусусан, тумандаги 52-мактабда битирувчи синф ўқувчиларининг билими, дарсларни ўзлаштириши, касбга йўналтириш борасидаги ишлар таҳлил этилди. Педагогларга мамлакатимизнинг эртанги тақдири мактаб билан боғлиқ эканлиги, болаларни маънавий етук шахс сифатида тарбиялашдаги масъулияти тушунтирилди. Мазкур мактаб мисолида Қамаши туманида таълим жараёнларини яхшилаш, ўқитувчиларни замонавий методикаларга ўргатиш юзасидан кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, тумандаги 47-мактаб фаолияти ҳам ўрганилиб, дастлаб мактабда ўқувчилар учун шароитларни яхшилаш, янги нашр этилган дарсликларни мактабларгача етказилиши ва ўқувчиларга тарқатилиши, дарсликлардан оқилона фойдаланиш, сақлаш маданиятини ўқувчиларга сингдириш юзасидан педагогларга тавсиялар берилди.

Мактаб-маънавият маскани, болалар бу ерда нафақат илм олади, балки тарбия ҳам олади, маънавияти шаклланади, шу сабабли маънавият ва одоб-ахлоқ қоидалари ўқувчиларга кичик ёшданоқ мактабда ўргатилиши зарурлиги таъкидланди.

Кеча хабар қилинганидек, Чироқчи туманидаги 38-мактаб фаолияти ўрганилганидан сўнг бугуннинг ўзида туман ҳокимлиги томонидан ажратилган маблағлар ҳисобидан спорт залида таъмирлаш ишлари бошланган.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu