Сайт тест режимида ишламоқда

Мактабда ўқиш, ёзиш, фикрлашни ўргатган устозларимдан миннатдорман

29 сентябрь 2022 йил
image

Биринчи устоз деганда кўз ўнгимда отам гавдаланади. Боиси, болалигимдан одоб-ахлоқ, мутолаа, мантиқан фикрлаш, тил ўрганишнинг дастлабки қоидаларини ўргатганлар. Буларнинг барчасига амал қилиб, ҳаётда тўғри йўлни танладим, десам муболаға бўлмайди. Айниқса компьютерга бўлган иштиёқимни ошишига, у орқали дастурлаш, ахборот технологиялари соҳасида ўз ўрнимни топишга айнан отам кўрсатган йўллар орқали муваффақ бўлганман. Отам берган ўгитлари ва насиҳатлари билан жуда кўп муваффақиятга эришганман, бунинг учун отамдан бир умрга миннатдорман.

Мактабда эса менга ўқиш, ёзиш, фикрлашни биринчи устозим Маҳмуда опа ўргатган. Бу инсон менга ўз фикрини тўғри ифодалаш, чин дўстлик, катталарга ҳурматда, кичикларга иззатда бўлишдан ҳам сабоқ берган. Ҳанузгача телефонда бўлсаям яхши фикр ва насиҳатларини аямайдилар.

Албатта, бошқа устозларим ҳам мени мактаб даврида яхши инсон бўлиб улғайиб етишишимга сабабчи бўлган. Қўчқорбой ака математикага, Марҳамат опа инглиз тилига, Фарида опа ўзбек тили ва адабиётига меҳр уйғотган.

Устозларимни доимий эслаб тураман. Улар берган билим ҳамиша ҳаётимда асқатиб келмоқда. Буларнинг барчаси учун устозларимдан миннатдорман.

Иброҳим Жўраев, Халқ таълими вазири ўринбосари

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu