Сайт тест режимида ишламоқда

Қибрай туманида яна бир умумтаълим мактаби фойдаланишга топширилди

20 сентябрь 2022 йил
image

Қибрай тумани "Наврўз" маҳалласида 1984 йил мактабгача таълим ташкилоти сифатида фойдаланиш учун қурилиб, 1996 йил таълим муассасага мослаштирилган 46-умумий ўрта таълим мактаби, инвестиция дастури доирасида 6.6 млрд сўм ҳамда саховатпеша ҳомийларнинг қўшимча маблағлари эвазига барча қулайликларга эга замонавий бино кўринишида қад ростлади.

Мазкур таълим масканиниг очилиш маросимида Халқ таълими вазири ўринбосари Рустам Каримжонов, вилоят Халқ таълими бошқармаси бошлиғи Азамат Камолов, Қибрай туман ҳокими Мираъзам Мирқосимов, сектор раҳбарлари, кекса-нуронийлар, кенг жамоатчилик вакиллари ва ота-оналар қатнашиб, юртимизда таълимга берилаётган эътиборни эътироф этиб ўтишди.

️Шунингдек, мактабда ўқувчиларни жисмоний тарбия билан мунтазам шуғулланишлари учун ҳомийларнинг маблағлари эвазига, ёпиқ спорт зали (12*24 метр) ҳамда замонавий, сунъий қопламали футбол майдони (15*25 метр)қуриб фойдаланишга топширилди.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu