Сайт тест режимида ишламоқда

Мукофот муборак, азиз устозлар!

30 август 2022 йил
image

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонига асосан юртимиз мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, спорт, адабиёт, маданият, санъат соҳалари ва оммавий ахборот воситалари ходимларидан бир гуруҳи мукофотланди.

Хусусан, юртдошларимиз Ватанимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлида амалга оширилаётган ислоҳотларга қўшган муносиб ҳиссаси, ўзининг ёрқин истеъдоди, кенг қамровли ижодий, илмий-амалий фаолияти билан халқимиз маънавиятини юксалтириш, мамлакатимизда илм-фан, таълим, спорт, маданият ва санъат соҳаларини ривожлантириш, ёшларимизни она юртга чексиз муҳаббат ва садоқат, умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш йўлидаги самарали хизматлари ҳамда жамоат ишларидаги фаол иштироки учун фахрий унвонлар билан тақдирланди. 

Мукофотланганлар орасида Халқ таълими тизимида фаолият юритаётган педагоглар ҳам борлиги қувонарли ҳол. Жумладан:

«Меҳнат шуҳрати» ордени билан

Абдуллаев Рамазон Бобомуродович - Бойсун туманидаги 53-умумий ўрта таълим мактабининг бошланғич синф ўқитувчиси, Сурхондарё вилояти

Искандаров Бўри - Касби туманидаги 2-умумий ўрта таълим мактабининг математика фани ўқитувчиси, Қашқадарё вилояти

«Дўстлик» ордени билан

Астафурова Наталья Константиновна - Янгиер шаҳридаги «Баркамол авлод» болалар мактаби директори, Сирдарё вилояти

Азаматова Карима Набиевна - Гулистон шаҳар кўзи ожизлар маданият марказининг Брайл ёзуви бўйича тўгарак раҳбари, Сирдарё вилояти

Темиров Амиржон Бобоавезович - Сўх туманидаги 29-умумий ўрта таълим мактаби директори, Фарғона вилояти

II даражали «Соғлом авлод учун» ордени билан

Салимова Нигора Абдулкаримовна - Учтепа туманидаги 107-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактаби директори, Тошкент шаҳри

«Соғлом турмуш» медали билан

Баратова Шаҳзода Абдуллажоновна - Косонсой туманидаги 33-умумий ўрта таълим мактабининг жисмоний тарбия фани ўқитувчиси, Наманган вилояти

«Шуҳрат» медали билан

Алимова Нигора Исраиловна - Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги «Меҳрли мактаб» давлат таълим муассасаси директори

Раимова Феруза Баходиржоновна - Тошкент шаҳридаги «Мурувват» ногиронлиги бўлган болалар учун 1-интернат-уйи тарбиячиси.

Халқ таълими вазирлиги жамоаси барча педагогларни ушбу юксак мукофотлар билан самимий  муборакбод этади!

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu