Сайт тест режимида ишламоқда

Дарсликлар билан боғлиқ муаммолар юзага келганда, қандай йўл тутиш лозим? 

15 сентябрь 2022 йил
image

Агар фарзандингизга мактаб томонидан тақдим этилган дарсликларда техник нуқсон борлиги ёки сифатсиз эканлиги аниқланса, мактаб кутубхоначиси ёки синф раҳбарига бу ҳақида маълум қилишингизни сўраймиз.

Мазкур ҳолатларда фарзандингизга таҳсил олаётган ёки ҳудуддаги бошқа мактаб кутубхона фондлари захираси ҳисобидан дарслик билан таъминлаш чоралари кўрилади. 

Дарсликлар билан боғлиқ муаммолар мактабда ўз ечимини топмаган  тақдирда @bookedu_bot телеграм-боти орқали бевосита вазирликка  мурожаат юборишингиз мумкин.

Мазкур телеграм-ботга келиб тушаётган мурожаат, таклиф ва эътирозлар тегишли мутахассислар томонидан тезкор ўрганиб чиқилади ва аниқланган ҳолат бўйича зарур чоралар кўрилади. 

Мурожаат йўллаётганда мактаб манзили, исм-шарифингиз, мавжуд муаммо аниқ баён этилиши ҳолатни тезкорлик билан ижобий ҳал қилинишида муҳим ҳисобланади.
 

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu