Сайт тест режимида ишламоқда

Мактабдан ташқари таълим муассасаларида ўқув йили бошланди

15 сентябрь 2022 йил
image

“Баркамол авлод” болалар мактаблари, “Болалар кутубхоналари” ҳамда “Ёшлик” жисмоний тарбия ва спорт жамияти ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича ижодий, спорт, китобхонлик тўгаракларига жалб қилиш юзасидан иш фаолиятини бошлади.

218 та “Баркамол авлод” болалар мактабларида 65 номдаги (робототехника, дастурлаш, хорижий тиллар, эстрада вокал, рақс ҳ.к) тўгараклар мавжуд бўлиб, уларда тўгаракларга қатнашганлик учун ота-оналар тўлови қуйидагича:

Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар марказларида энг кам иш ҳақининг – 10 фоизи (30 минг сўм);

Туманларда энг кам иш ҳақининг – 5 фоизи (15 минг сўм)ни ташкил этади.

“Болалар кутубхоналари” томонидан ўқувчилар учун китобхонлик клублари ташкил этилади, танлов ва фестиваллар ўтказилади. 

“Ёшлик” жисмоний тарбия ва спорт жамияти томонидан умумий ўрта таълим муассасаларида спортнинг олимпия ва ноолимпия турлари бўйича тўгараклар ташкил этилади, тўгарак аъзолари ўртасида ҳудудий ва республика спорт мусобақалари ўтказилади.

Ҳурматли ота-оналар! Фарзандларингизни дарсдан бўш вақтларида қизиққан тўгаракларига йўналтиринг, келажакда ушбу тўгаракларга олган билимлари фойда бўлишига кафолат берамиз!

Мурожат учун телефонлар: (90) 808-55-19, (90) 315-87-00

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu