Сайт тест режимида ишламоқда

Экологияга бағишланган халқаро семинар ўтказилмоқда

13 сентябрь 2022 йил
image

Халқ таълими вазирлиги "Замин" халқаро жамоат фонди, Ёшлар ишлари агентлиги билан ҳамкорликда жорий йилининг 12-20 сентябрь кунлари экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича халқаро семинар ўтказмоқда.

Ушбу семинарда ҳудудлардан эко-мактаб сифатида танлаб олинган умумий ўрта таълим муассасалари иштирок этмоқда.

Семинарда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, UNICEF, халқаро Экология мактабларидан тажрибали мутахассислар маърузалар билан иштирок этмоқда!

Семинар давомида таълим муассасаларида чиқиндилардан мақсадли фойдаланиш, экология ва атроф-муҳитга зарар берувчи омилларни бартараф этиш ва экологик маданият ҳақида маълумотлар берилмоқда.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu