Сайт тест режимида ишламоқда

Давлат харидларини самарали ташкил этишга доир семинар бўлиб ўтди

9 сентябрь 2022 йил
image

Бугун Халқ таълими вазирлигида давлат харидларини амалга ошириш ва уни ташкил этиш мазмун-моҳиятини соҳа мутасаддиларига етказиш ҳамда бу борадаги тегишли қонунчилик ҳужжатларига қатъий амал қилиш масалаларига бағишланган семинар ташкил этилди.

Тадбирда Молия вазирлиги ҳамда Халқ таълими вазирлиги Давлат харидлари бўлими мутахассислари томонидан давлат харидларини амалга оширишда хато ва камчиликларга йўл қўйилишини олдини олиш, бунда бюджет маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш юзасидан вазирлик тизимидаги тегишли ташкилотлар мутахассисларига зарур маълумот ва тушунтиришлар берилди.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат харидларини амалга ошириш билан боғлиқ тартиб-таомилларни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 2022 йил 20 майдаги 276-сон қарорида белгиланган муҳим масалалар ва мавзуга оид саволларга мутахассислар томонидан атрофлича фикр билдириб ўтилди.
 

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu