Сайт тест режимида ишламоқда

1-СИНФГА ОНЛАЙН ҚАБУЛ ЖАРАЁНИ 30 АВГУСТ КУНИ ЯКУНЛАНАДИ

29 август 2022 йил
image

Аввал хабар берилганидек, мактаб ўқувчиларини ўз вақтида "Президент совғаси" ва  дарсликлар билан таъминлаш учун 2022-2023 ўқув йилининг 1-синфга қабул жараёнлари 2022 йил 30 август куни соат 18.00 да якунланишини маълум қиламиз.                                                                   

Ҳурматли ота-оналар!

Агар сиз бугунги кунга қадар мактаб ёшига (7 ёш) етган фарзандингизни 1-синфга жойлаштиришмаган бўлсангиз, юқорида белгиланган вақтга қадар тезроқ буни амалга оширишингизни сўраймиз. Қабул масаласида 30 август 18.00 га қадар мурожаат этишингиз мумкин.                                                                                                      

Барча мактаб раҳбарларидан, шу жумладан, нодавлат таълим ташкилотидан 2022-2023 ўқув йилида 1-синфга қабул қилинган барча ўқувчиларни adm.maktab.uz электрон платформасига киритиш жараёнини 30 август 18.00 га қадар якунлашлари сўралади.

Маълумот учун: бугунги кунга қадар республика бўйича 692 минг нафардан ортиқ болалар умумтаълим мактабларининг 1-синфига қабул қилинди.

Шунингдек, электрон қабул жараёнлари ўтказилаётган ҳудудудларда 105 минг нафардан ортиқ болалар my.maktab.uz платформаси орқали мактабларга онлайн тарзда қабул қилинди.  

Қабул жараёнлари бўйича қўшимча маълумотларни @mymaktab_uz телеграмм канали ёки ☎️71 203-07-04 телефон рақами орқали олишингиз мумкин.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu