Сайт тест режимида ишламоқда

“Умид ниҳоллари - 2022” ғолибларига Президент совғаси топширилади

23 август 2022 йил
image

2021-2022 ўқув йили давомида ёшларда спортга бўлган ҳавас ва интилишни, жамиятда соғлом турмуш тарзи тамойилларини янада кучайтириш, ёш иқтидорли спортчиларни танлаб олиш, уларда профессионал маҳорат ва кўникмаларни ривожлантириш, спорт турлари бўйича мамлакат терма жамоаларига спорт захирасини тайёрлаш, ўқувчиларни спорт машғулотларига узлуксиз жалб этишга қаратилган “Умид ниҳоллари - 2022” спорт мусобақалари ўтказилди.

Жорий йилнинг 23-27 август кунлари рсепубликамизнинг барча ҳудудларида умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари ўртасида ўтказилган “Умид ниҳоллари - 2022” спорт мусобақаларининг финал босқичларида 7 мингдан ортиқ ғолиб ва совриндор бўлган ўқувчилар ҳамда уларнинг 716 нафар мураббийларини тақдирлаш маросимлари тантанали равишда ўтказилади.

Бугун тақдирлаш маросимлари Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳридаги Олмалиқ кон металлургия комбинатининг спорт мажмуасида “Ёшлик ва спорт байрами” сифатида нишонланади.

Байрам тадбирида Тошкент вилоятининг жами 509 нафар ўқувчилари ҳамда 51 нафар жисмоний тарбия фани ўқитувчи - мураббийларига эсдалик совғалари топширилади.

1-ўринни эгаллаган ўқувчиларнинг ҳар бири ноутбук, 2-ўрин телевизор, 3-ўрин велосипед ва 1-3-даражали медаль, диплом ва кубоклар, шунингдек, уларни мусобақаларга тайёрлаган ўқитувчи - мураббийлари спорт экипировкалари билан тақдирланади.

Умумжамоа ҳисобида ғолибликни қўлга киритган жамоага эса Ўзбекистон Республикаси Президенти совғаси сифатида “Damas” русумли автомашина топширилади.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu