Сайт тест режимида ишламоқда

Одил Аҳмедов “Меҳрли мактаб” болалари мактубига жавобан ўқувчилар билан суҳбатлашгани келди

19 август 2022 йил
image

Болалар гематология, онкология ва клиник иммунологияси марказида ташкил этилган Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги  “Меҳрли мактаб” давлат таълим муассасаси ўқувчиларига алоҳида эътибор  қаратилмоқда. Хусусан, таътил даврида болажонларнинг вақтини мазмунли ўтказиш мақсадида кўплаб тадбирлар ташкил этилиб, ўғил-қизларга хуш кайфият улашилмоқда.

Мана шундай тадбирларнинг бирида Ўзбекистон Футбол Федерацияси вице-президенти, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи Одил Аҳмедов иштирок этди.

Таниқли спортчи ўқувчилар мактубига жавобан "Меҳрли мактаб"га келиб, марказда даволанаётган болалар билан яқиндан суҳбатлашди. Қизиқарли суҳбатдан сўнг ўғил-қизларга ўз совғаларини тақдим этди.

Бундан ташқари, куни кеча болажонлар билимини синаш ҳамда вақтларини мазмунли  ташкил қилиш мақсадида "Заковат" ўйинлари ҳам ўтказилди.  Интеллектуал ўйинлар жамоалар қизиқишини янада ошириб, уларнинг билимини бойитишга хизмат қилди. Қизлар ва ўғил болалар жамоаси ўртасида бўлиб ўтган мусобақа ғолиблари мактаб раҳбарияти томонидан муносиб тақдирланди.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu