Сайт тест режимида ишламоқда

Ихтисослаштирилган мактабларга қабул ва кириш имтиҳонлари якуни мавзусида матбуот анжумани ўтказилди

17 август 2022 йил
image

2022 йил 17 август куни Президент таълим муассасалари агентлигида Президент таълим муассасалари агентлиги тасарруфига ўтказилган таълим муассасаларига ўтказилган қабул натижалари тафсилотига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.
 
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълим  вазирлиги ҳамда Президент таълим муассасалари агентлиги мутасаддилари иштирокида ўтказилган тадбир аввалида айтилганидек, Президент таълим муассасаларига ўтказилган мактаблардаги қарийиб 46 минг нафар ўқувчи тегишли равишда ўз таълим муассасаларида ўқишни давом эттиришлари белгиланди.

Маълумотларга кўра, айни вақтга қадар Президент таълим муассасалари агентлиги тасаррруфига жами 168 та таълим муассасаси ўтган.

Мазкур таълим муассасаларида 8 525 нафар бошланғич ва 38 027 нафар юқори синф ўқувчилари таҳсил олмоқда.
Тадбир давомида ушбу ўқувчиларнинг 2022/2023 ўқув йилида умумтаълим мактабларида ўқишларини давом эттиришлари учун амалга оширилган ишларга алоҳида тўхталиб ўтилди.

Таъкидланганидек, ота-оналарнинг мурожаатлари ва маҳаллий ҳокимликлар таклифларига кўра Агентлик тизимига ўтказилган мактаблар ичидан 14 та мактабнинг айрим бинолари Агентликка ўтказилиб, қолган бинолардаги мактаблар умумтаълим мактаблари сифатида ўз фаолиятини давом эттиради, яъни уларда оддий умумтаълим мактаблари қайта ташкил этилади.

Бу орқали 3 248 нафар бошланғич ва 4 033 нафар юқори синф ўқувчиларнинг ўз мактабларида таълимни давом эттириш имконияти яратилади.

Айтиб ўтилганидек, қолган 5 277 нафар бошланғич ва 33 994 нафар юқори синф ўқувчилари Агентлик тасарруфига ўтказилган 99 та мактабда таълим олишни давом эттиради.

Матбуот анжуманида мазкур таълим муассасаларида меҳнат қилаётган ўқитувчиларнинг ҳам келгуси фаолиятига оид маълумотлар ҳам бериб ўтилди.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu