Сайт тест режимида ишламоқда

“Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида” Қонун мазмун-моҳияти атрофлича ўрганилмоқда

17 август 2022 йил
image

Жорий йилнинг 8 август куни Президент томонидан имзоланган Ўзбекистон Республикасининг “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида” Қонуни давлат хизматлари сифати самарадорлиги ва натижадорлигини оширишда муҳим қадам бўлди.

Айни вақтда Халқ таълими вазирлигида ўтказилаётган тарғибот тадбири давомида мазкур қонунчилик ҳужжатининг мазмун-моҳияти хусусида атрофлича фикр юритилмоқда.

Қайд этилганидек, Давлатимиз раҳбари раислигида жорий йилнинг 4 август куни давлат хизматини ислоҳ қилиш ва бошқарувда натижадорликни ошириш чора-тадбирлари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида ушбу масалаларга доир муҳим фикрлар билдириб ўтилган.

10 та боб ва 64 та моддадан иборат ушбу қонун давлат органларининг давлат хизматини тартибга солиш соҳасидаги асосий ваколатларини белгилаб беради. Шунингдек, унда давлат хизматчиларининг мақоми, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари, иш билан таъминлаш тамойиллари ва ушбу соҳадаги коррупция ва манфаатлар тўқнашувларининг олдини олиш механизмлари белгиланган.

Қонун билан кадрларни очиқ танлов орқали саралаш тизими жорий этилди ва давлат хизматчисининг хизмат давридаги фаолияти тўлиқ кафолатланади. Унга кўра, эндиликда давлат хизматчилари хизмат поғоналарида эркин фаолият юритиши мумкин бўлиб, иш вақти ва хақ тўлашнинг шакллари ҳуқуқий жиҳатдан аниқ механизмлар асосида тартибга солинмоқда.

Айтиб ўтилганидек, Қонун соҳага оид маҳаллий ва хорижий мутахассисларни жалб қилган ҳолда икки йил давомида, чуқур муҳокамалар асосида тайёрланган.

Тадбир давомида Қонуннинг мазмун-моҳияти юзасидан иштирокчилар томонидан муҳим фикр ва мулоҳазалар билдириб ўтилди.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu