Сайт тест режимида ишламоқда

Нукус шаҳридаги мактабларнинг янги ўқув йилига тайёргарлиги ўрганилди

16 август 2022 йил
image

Маълумки, янги — 2022/2023 ўқув йили олдидан мамлакатимизнинг мавжуд умумтаълим мактабларидаги тайёргарлик ишлари тизим масъуллари томонидан кўздан кечирилмоқда. Шунингдек, соҳа мутахассисларининг мавзуга доир фикр ва таклифлари асосида ечилмай келинаётган масалалар атрофлича ўрганилмоқда.

Бугун Ӯзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири ӯринбосари Ваҳобжон Ражапов ва Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазири Ахмед Наримбетовлар томонидан Нукус шаҳридаги 18-, 24-, 28- ва 45-сонли умумтаълим мактабларининг янги ўқув йилига тайёргарлик ишлари таҳлил этилди.

Ишчи гуруҳ аъзолари мазкур мактаблар директорлари ва ўқитувчилар билан суҳбатлашиш асносида таълим муассасаларини мукаммал таъмирлаш ҳамда ҳудудда ободонлаштириш ишларини олиб бориш бўйича аниқ таклифлар билдирилди. Шунингдек, синфхоналарни барча зарур ўқув жиҳозлари билан таъминлаш ҳамда ўқувчиларга қулайликлар яратиш борасидаги ишлар кўздан кечирилди.

Нукус шаҳридаги тегишли масъуллар иштирокида ўтказилаётган ўрганишлар давомида аниқланган камчиликларни қисқа муддатларда бартараф этиш бўйича мутасаддиларга зарур тавсия ва кўрсатмалар берилди.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu