Сайт тест режимида ишламоқда

Фуқароларнинг халқ таълими вазирига мурожаати ортидан Фурқат туманидаги мактаб мукаммал таъмирланмоқда

20 июль 2022 йил
image

Бугунги кунда Халқ таълими вазирлиги кенг жамоатчилик вакиллари томонидан ижтимоий тармоқлар орқали йўлланаётган мурожаатлар ўрганилаётганлиги натижасида жойлардаги турли муаммолар ечим топмоқда. 

Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов Фарғона вилояти Фурқат туманидаги 13-мактаб ўқитувчиларининг шу йилнинг май ойида ижтимоий тармоқлар орқали қилган мурожаати асосида мактабда ўрганишлар олиб борди. 

Мазкур таълим муассасадаги педагоглар таклифи асосида мактаб биносининг ташқи қисмини реконструкция қилиш, ўқув хоналари, спорт зал, фаоллар зали ҳамда ошхонани мукаммал таъмирлаш бўйича мутасаддиларга зарур топшириқлар берилган эди. Айни вақтда мазкур мактаб таъмири учун Инвестиция дастури доирасида 7,3 млрд. сўм маблағ ажратилиб, белгиланган ишлар жадал суръатларда олиб борилмоқда. Маҳаллий Шерзод Раҳмонов ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида бу ҳақда ёзар экан мактаб жамоаси ҳамда ҳудудда истиқомат қилувчи аҳоли ва болажонлар қувончи чексиз эканлигини билдирган. Бу эса бугун “Инсон қадри учун” тамойили асосида олиб борилаётган ислоҳотларнинг нақадар ҳаётий зарурат эканлигини яна бир бор исботи бўлиб турибди.

Халқ таълими тизимидаги ўзгаришлар давом этмоқда.

info@xtv.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu