Сайт тест режимида ишламоқда

Хитойда ўтказилган Халқаро кимё олимпиадасида ўзбекистонлик ўқувчилар 4 та кумуш медални қўлга киритди

18 июль 2022 йил
image

Хитой давлатида масофавий тарзда ўтказилган 54-Халқаро кимё олимпиадаси ўз ниҳоясига етди. Дунёнинг 80 та давлатидан 320  нафар ўқувчи иштирок этган мазкур нуфузли олимпиадада ўзбекистонлик ўқувчилар 4 та кумуш медални қўлга киритди.

Халқаро олимпиаданинг ёпилиш маросими масофавий тарзда Youtube платформасида бўлиб ўтди. 

Ғолиблар билан танишинг: 

Мафтуна Бадалова  - Абу Али ибн Сино номидаги ёш биологлар ва кимёгарлар ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг 11-синф ўқувчиси;

Азимжон Жамолов - Абу Али ибн Сино номидаги ёш биологлар ва кимёгарлар ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг 11-синф ўқувчиси;

Икромиддин Боймаҳаммадов  - Абу Али ибн Сино номидаги ёш биологлар ва кимёгарлар ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг 11-синф ўқувчиси;

Шерзод Шайматов  - Навоий вилояти, Навоий шаҳридаги 11-АФЧЎИМнинг 11-синф ўқувчиси.

Кумуш медални қўлга киритган ғолиб ўқувчиларга 90 млн. сўм, ўқитувчиларига – 75 млн. сўмдан пул мукофотлари топширилади.

Медаль соҳиблари олий таълим муассасасига тест синовларисиз, давлат гранти асосида қабул қилинади.

Халқ таълими вазирлиги мазкур ғалаба билан ўқувчиларимиз, уларнинг устозлари ҳамда ота-оналарини самимий муборакбод этади.

info@xtv.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu