Сайт тест режимида ишламоқда

Халқаро экспертлар Ўзбекистонда ўқитувчиларни педагогик маҳоратини ошириш бўйича белгиланган ишларни юқори баҳолади

1 июль 2022 йил
image

Таълимни трансформаци қилиш бўйича саммит доирасида Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари Усмон Шарифходжаев “Ўқитувчилар, таълим ва ўқитувчилик касби” мавзусидаги сессияда иштирок этди.

Тадбирда маърузачилар сифатида 4 қитъа яъни Европа, Жанубий Aмерика, Aфрика ва Осиё (Португалия, Уругвай, Нигерия ва Ўзбекистон) вакиллари ҳамда 32 миллион нафар ўқитувчини бирлаштирган “Education International” ўқитувчиларининг энг йирик ассоциацияси раҳбарияти иштирок этди. 


Усмон Шарифходжаев ўз чиқишида Ўзбекистонда ўқувчиларнинг илк бор таълим сифатини баҳолаш бўйича тадқиқотларда иштирок этаётгани, меҳнат бозорига ва 21-аср кўникмаларига асосланган янги ўқув дастурини жорий этилиш бўйича олиб борилаётган ишлар ўқитувчиларни ўз устида ишлаши ва трансформациясида асосий долзарб вазифа эканлигини таъкидлади.
Бундан ташқари, у ўз нутқида педагог кадрлар малакасини ошириш тизимини ўзгартириш ва ўқитувчиларни сертификациялаш тизимини жорий этиш ишлари ҳақида гапирди.


Муҳокама иштирокчилари Ўзбекистонда ўқитувчиларни билим ва педагогик маҳоратини ошириш устида ишлашга ундаши мумкин бўлган ўқитувчиларни сертификатлаш тизими таълим сифатини ўзгаришига катта таъсир кўрсатишини алоҳида қайд этдилар.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu