Сайт тест режимида ишламоқда

Халқ таълими вазирлиги делегацияси БМТнинг Таълимга инвестицияларни оширишда инновацион молиялаштириш жамғармаси мажлисида иштирок этди

30 июнь 2022 йил
image

Таълимни трансформация қилиш бўйича Саммит доирасида БМТнинг янги молиялаштириш тизимини йўлга қўйилишига бағишланган анжуман ўтказилди.

БМТнинг Таълимга инвестицияларни оширишда инновацион молиялаштириш ташаббуси доирасида 2023 йилдан бошлаб халқаро тараққиёт банклари ҳамкорлигида мамлакатларнинг таълимини молиялаштириш режалаштирилмоқда.

Анжуман ишида БМТ раисининг ўринбосари Амина Мухаммад, БМТнинг таълим бўйича махсус вакили, Буюк Британиянинг собиқ бош вазири Гордон Браун, Миср таълим вазири Тарек Шавки, Буюк Британия таълим вазирлигининг қизлар таълими бўйича махсус вакили Жудит Херберсон, Осиё тараққиёт банки таълим бошқарувчиси Вучунг Ум ва Ўзбекистон халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари Усмон Шарифходжаев иштирок этди.

Ўз чиқишида халқ таълими вазирлиги вакили юртимизда таълим тизимида белгиланган режалар билан йиғилганларни таништирди ва ҳозирда асосий эътибор мактаб инфатузилмасини яхшилаш, кўпроқ ўқувчи ўрнини яратиш, педагогларнинг малакасини яхшилаш ва билимини ошириш, кам таъминланган оила фарзандлари ва имконияти чекланган болалар учун шароитларни яратиш, шунингдек таълимни рақамлаштиришга қаратилаётганига тўхталиб ўтди.

Усмон Шарифходжаевнинг мазкур чиқишини тез фурсатларда видео орқали томоша қилиш имкони бўлади.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu