Сайт тест режимида ишламоқда

Халқ таълими вазири Миробод туманидаги мактабларда амалга оширилаётган қурилиш ишларини кўзда кечирди

21 июнь 2022 йил
image

Бугун, Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов пойтахтимизнинг Миробод туманидаги таълим муассасалари фаолияти билан танишди.

Жумладан, Миробод туманидаги “Баркамол авлод” болалар мактабида бўлиб, у ерда ўқувчилар учун яратилган шароитлар ҳамда ушбу мактаб учун барпо этилаётган янги мактаб бинонинг қурилиш жараёнларини кўздан кечирди. 

Шундан сўнг вазир тумандаги 125, 31 ва 263-сонли мактабларнинг фаолияти, уларда амалга оширилаётган қурилиш ишларининг сифати билан танишди. Ушбу мактаб раҳбарлари ва педагог ходимлари билан суҳбатлашиб, таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар, мавжуд муаммолар ва уларнинг ечими борасида фикр алмашилди.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu