Сайт тест режимида ишламоқда

ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИДА ЯНГИ БАРПО ЭТИЛАЁТГАН МАКТАБЛАРНИНГ ҚУРИЛИШ ЖАРАЁНЛАРИ БИЛАН ТАНИШИЛДИ

31 май 2022 йил
image

Бугун Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов бошчилигидаги ишчи гуруҳ мактабларда янги ўқув йилига тайёргарликнинг бориши билан танишиш мақсадида Тошкент вилоятидаги таълим муассасалари шароити билан танишди.

photo2022-05-3119-15-08.jpg

Хусусан, ишчи гуруҳ Инвестиция дастури асосида қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилаётган таълим муассасаларида бўлди. Дастлаб, Юқори Чирчиқ туманидаги 18-мактаб филиали ўрнида барпо этилаётган 330 ўринли янги мактаб биноси ҳамда спорт залининг қурилиши билан танишилди. Мактаб қурилишини сифатли амалга ошириб, 1 августга қадар жиҳозлар билан тўлиқ таъминлаш топшириғи берилди.

photo2022-05-3119-15-09.jpg

Янги ўқув йилида 300 нафардан ортиқ ўқувчиларни ўз бағрига оладиган ушбу маскан ўқувчиларнинг узоғини яқин қилади. Болалар катта, серқатнов йўлни кесиб ўтмайди, улар хавфсизлиги  таъминланади. Шу билан бирга яқин атрофдаги мактабларнинг навбатлилик коэффициенти бартараф этилади.

photo2022-05-3119-15-05.jpg

Сўнгра Ўрта Чирчиқ туманидаги 43-мактабда олиб борилаётган қурилиш жараёнлари билан танишилди. Тугалланган ўқув йилида  220 ўринга мўлжалланган ушбу мактабда 400 нафардан ортиқ ўқувчи 2 навбатда таълим олаётган эди. Эндиликда 240 ўринли янги ўқув бинонинг барпо этилиши ва 220 ўринли бинонинг реконструкция қилиниши ҳисобига 460 ўқувчи ўрнига эга бўлади. Натижада янги ўқув йилидан ўқувчилар 1 навбатда таълим олиш билан бирга дарсдан кейин тўгарак машғулотларига қатнашиш имконига эга бўлади.

photo2022-05-3119-01-40.jpg

Мазкур объектда ҳам вазир пудратчи ташкилотга 15 июлга қадар қурилиш ишларини тўлиқ ва сифатли якунлаш тўғрисида топшириқ берди.

photo2022-05-3118-57-40.jpg

Ҳар иккала туманда туман ҳокими билан бирга таълим муассасаларини янги ўқув йилига ўз вақтида тайёрлаш, бу борада мавжуд муаммоларни ҳал этишга келишиб олинди.

photo2022-05-3119-01-45.jpg

Эслатиб ўтамиз, жорий йилда Тошкент вилоятида Инвестиция доирасида 37 та мактабда қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu