Сайт тест режимида ишламоқда

“АНҲОР-ЛОКОМОТИВ” БОҒИДА ОТА-ОНА ҚАРАМОҒИДАН МАҲРУМ ҲАМДА ИМКОНИЯТИ ЧЕКЛАНГАН 200 НАФАР БОЛА УЧУН БАЙРАМ ТАДБИРИ ТАШКИЛ ҚИЛИНДИ

31 май 2022 йил
image

Бугун пойтахтимиздаги “Анҳор-Локомотив” истироҳат боғида Халқ таълими вазирлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳамда мазкур боғ раҳбарияти ҳамкорлигида Тошкент шаҳри ҳамда Тошкент вилоятидаги 200 нафар етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ҳамда имконияти чекланган болалар учун “Ҳар бир фарзандга меҳр, эътибор” номли байрам тадбири ташкил қилинди. 

5-kopia.jpg

6-kopia.jpg

Тадбир давомида болажонларга боғдаги барча атракционлардан бепул фойдаланиш имконияти яратиб берилди. Бундан ташқари хушовоз хонанда, созандалар, сўз усталари ҳамда шоирлар томонидан бадиий тадбир саҳнаси ташкил этилиб, ташкилотчилар томонидан уларга совғалар тақдим қилинди. 

7-kopia.jpg

Тадбир болажонларга олам-олам қувонч ҳадя этди.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu