Сайт тест режимида ишламоқда

АЛ-ХОРАЗМИЙ НОМИДАГИ ФАН ОЛИМПИАДАСИНИНГ РЕСПУБЛИКА БОСҚИЧИ ҒОЛИБЛАРИ ТАҚДИРЛАНДИ

30 май 2022 йил
image

Халқ таълими вазирлиги томонидан иқтидорли ўқувчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида 7-8-синф ўқувчилари ўртасида математика, физика, кимё ва биология фанларидан ташкил этилган Ал-Хоразмий номидаги фан олимпиадасининг тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Олимпиада иштирокчиларининг билими тест ва ёзма иш топшириқлари бўйича баҳоланди. Барча натижалар умумлаштирилиб, ҳар бир фан кесимида ғолиб ўқувчилар аниқланди.

photo2022-05-3012-24-41.jpg

Ушбу олимпиадада кимё фанидан:

Далер Рахимов  - Бухоро вилояти, Бухоро шаҳридаги 35-ИДУМнинг 8-синф ўқувчиси, 1-ўрин;

Нигина Абдубанноева  - Наманган вилояти, Президент мактабининг  8-синф ўқувчиси, 2-ўрин;

Жаҳонгир Умиджонов - Навоий вилояти, Навоий шаҳар, ИМИнинг 8-синф ўқувчиси, 3-ўрин;

Физика фанидан: 

Жавоҳир Саъдуллаев - Қорақалпоғистон Республикаси, Президент мактабининг 8-синф ўқувчиси, 1-ўрин;

Дилшодбек Ражабов - Хоразм вилояти, Хазорасп туманидаги 1-ИМИнинг 8-синф ўқувчиси, 2-ўрин;

Диёрбек Фозилжонов - Андижон вилояти, Пахтаобод туманидаги 37-ИДУМнинг 8-синф ўқувчиси, 3-ўрин;

Математика фанидан:

Озодбек Ахтамов  - Тошкент шаҳри, Яшнобод туманидаги Ал-Хоразмий ИМнинг 8-синф ўқувчиси, 1-ўрин;

Мақсадбек  Эгамбердиев -Хоразм вилояти, Боғот туманидаги 92-ИМИнинг 8-синф ўқувчиси, 2-ўрин;

Асадбек Бобоқулов - Тошкент шаҳри, Олмазор туманидаги 243-мактабнинг 8-синф ўқувчиси, 3-ўрин;

Биология фанидан:

Мухтасар Халилова - Жиззах вилояти, Бахмал туманидаги 8-мактабнинг 8-синф ўқувчиси, 1-ўрин;

Шоҳруҳ Яқубов  - Хоразм вилояти, Урганч туманидаги 45-ИДУМИнинг 8-синф ўқувчиси, 2-ўрин;

Шерали Боғибеков  - Қорақалпоғистон Республикаси, Тўрткўл туманидаги 68-ИДУМнинг 8-синф ўқувчиси 3-ўринга муносиб деб топилди.

photo2022-05-3012-24-42-2.jpg

Халқ таълими вазирлиги жамоаси ғолибларни муборакбод этиб, барча ўқувчиларга келгусида бундан-да юксак марраларни забт этишини тилаб қолади.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu